| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қўйиш эмас, сарфлаш учун тўплашдир. Ўрни келганда сарфланади. Шунга кўра, хавф бирон бир мақсад учун пул жамғаришдан эмас, бекордан-бекорга уни хазина қилиб қўйишдан туғилади.
Ислом бирон бир ҳожат учун тилла, кумуш тўплашга рухсат берган. Масалан, мукотаб (ўзини озод қилмоқчи бўлган қул)нинг хожасига тўлаши учун, уйланмоқчи бўлган кишининг маҳр бериши учун, ҳаж фарзини адо қилмоқчи бўлган кишининг йўлга ҳаражат қилиши учун олтин, кумуш тўплашга рухсат этилган. Бу тўпланган олтин, кумушлардан нисобга етганида закотдан бошқа нарса олинмайди.
Олтин кумушни хазина қилишни тақиқлаш ҳусусидаги оят нозил бўлганида, айирбошлаш воситаси ҳам, меҳнатнинг ва молдаги манфаатнинг ўлчови ҳам шу икки маъдан эди. Бунда уларнинг дирҳам ва динор каби зарб қилинган ёки ёмби каби зарб қилинмаган бўлишининг фарқи йўқ эди. Демак, бу оятдаги наҳий айирбошлаш воситаси ҳисобланган олтин ва кумушга қаратилди. Олтин, кумушни хазина қилишнинг ҳаромлиги Қуръонда очиқ айтилган. Оллоҳ Таоло айтади:
«وَالَّذِينَ يَكْنِزُونَ الذَّهَبَ وَالْفِضَّةَ وَلاَ يُنفِقُونَهَا فِي سَبِيلِ اللَّهِ فَبَشِّرْهُمْ بِعَذَابٍ أَلِيمٍ»
– „Тилла-кумушни босиб, уни Оллоҳ йўлида сарфламайдиган кимсаларга аламли азоб «хушхабари»ни етказинг!“. [9:34]
Олтин, кумушни хазина қилувчиларга аламли азоб хабарининг берилиши Шореънинг хазина қилишни қатъий тақиқлаганига ёрқин далилдир. Шунга кўра, олтин, кумушни хазина қилиш ҳаром ҳисобланади.
Оятнинг олтин, кумушни хазина қилишни қатъий ҳаром қилгани қуйидагилардан аён бўлади:
Биринчидан: оятнинг умумийлиги, унинг мантуқи ҳам, мафҳуми ҳам олтин, кумуш хазина қилинишининг қатъий тақиқланишига далилдир. Закотини чиқарганидан кейин хазина қилиш ҳам мубоҳ бўлади, деган ҳулосага бориш оят қатъий далолат қилаётган ҳукмни эътиборсиз қолдиришдир. Бундай хулосага бориш учун оятнинг ўз маъносидан бурадиган ёки уни насх (бекор) қиладиган бошқа бир далил керак. Бундай далил эса ворид бўлмаган. Бу оятнинг далолати қатъий бўлгани учун бу ерда уни ўз маъносидан бурадиган бирон далил йўқ. Энди уни насх қиладиган далилни излайдиган бўлсак, уни насх қиладиган далил ҳам йўқ.
92-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143
|